Жамият
«Ўзсувтаъминот» АЖ республика миқёсида ҳудудлар кесимида аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси бўйича инфографика тақдим этди.
Унга кўра, Тошкент шаҳри 97,7 фоиз кўрсаткич билан етакчи ўринда бўлса, энг қуйи натижа Қашқадарё вилоятига тегишли (59,4 фоиз).
Қуйида ҳудудларнинг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси фоизларда кўрсатилган:
– Андижон вилоятида – 90,9 фоиз;
– Бухоро вилоятида – 73,2 фоиз;
– Жиззах вилоятида – 70,4 фоиз;
– Қорақалпоғистон Республикаси – 72,4 фоиз;
– Фарғона вилояти – 79,4 фоиз;
– Хоразм вилояти – 90,4 фоиз;
– Самарқанд вилояти – 75,4 фоиз;
– Наманган вилояти – 82,7 фоиз;
– Сирдарё вилояти – 86,9 фоиз;
– Сурхондарё вилояти – 62,9 фоиз;
– Тошкент вилояти – 79,4 фоиз.
Ҳудуд ҳисобида эса Косон республика бўйича марказлашган ичимлик суви билан энг кам таъминланган туман ҳисобланади.

Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77901
Жамият
56811
Жамият
56037
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ