Тошкентда қачон 02 кодли автомобиль рақамига ўтиш мумкинлиги айтилмоқда

Сақлаш
09:04 / 22.04.2024 844 0

Хабарда ёзишича, ушбу муддатни тахмин қилиш учун жорий код – 01 билан бошланадиган рақамларнинг мумкин бўлган максимал комбинациялар сонини ҳисобга олиш керак.

 

Яъни, 01XYYYXX рақамининг тузилиши 17 млн 576 минг комбинацияни назарда тутади. Уларнинг барчаси ишлатилганда, янги кодга ўтиш мумкин.

 

Комбинацияларнинг умумий сонини ҳисоблаш учун қуйидаги омиллар ҳисобга олинади:

◾️ 01 – ҳудуд учун битта вариант мавжуд;

◾️ Х ҳарфлари – ҳар бир позиция учун 26 та вариант;

◾️ YYY рақамлари – ҳар бир позиция учун 10 та вариант;

◾️ Биринчи ҳарф Х – 26 та вариант.

 

Шундай қилиб, мумкин бўлган рақамлар комбинациялари умумий сони қуйидагича ҳисобланади:

1 * 26 * 26 * 10 * 10 * 10 * 26 = 17 576 000.

 

Мавжуд вазиятни ҳисобга оладиган бўлсак, пойтахтда жисмоний шахсларга тегишли 600 мингга яқин автомобиль бор ва бу сон йилига 80 мингтага ўсиб бормоқда.

 

Ҳар йили қайта рўйхатдан ўтказиш пайтида 5 фоиз авторақам утилизацияга чиқса, 17 миллион автомобилга етиб бориш ва 02 кодли рақамлардан фойдаланишни бошлаш учун тахминан 68 йил керак бўлади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси