Жамият
Қозоғистон мусулмонларига кредит карталаридан фойдаланиш ва улардан нақд пул олиш тақиқланди. Бу ҳақида ТАСС хабар берди.
Мазкур тақиқ дебет карталари ва улар орқали олинган нақд пуллардан фойдаланишга таъсир кўрсатмайди.
Маълум бўлишича, қарор Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган.
«Дебет картаси ҳамда у орқали олинган нақд пулдан фойдаланишга рухсат берилади. Кредит картадан фойдаланиш ва ундан нақд пул олиш тақиқланади», дейилади қарорда.
Ташкилотнинг таъкидлашича, агар тўлов карталари шариат талабларига жавоб берса, бонус карта мукофотларидан фойдаланишга рухсат берилади, бироқ «қабул қилинган бонус шариат томонидан тақиқланмаган нарсаларга сарфланиши керак».
«Исломий банк иши ислом нормаларига мувофиқ фаолият юритишни ўз ичига олади. Фоиз (рибо) тўлаш ва ундан олинадиган фоиз операциялари ман этилади», дейилади хабарда.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ