Жаҳон
Бу ҳақда nbcnews.com нашри хабар берди.
Аляска штатидаги Алеут ороллари архипелагида бир вақтнинг ўзида учта вулқон отилди. Маълум бўлишича, Павлова, катта Ситкин ва Семисопочная вулқонлари отилган.
Аляска вулқонлар обсерваторияси маълумотларига кўра, бу жараён бир ҳафтадан кўпроқ давом этган. Кул самолётлар учун жуда хавфли. Олимлар Аляскадаги вулқонларнинг кулига ҳамиша эътиборда. Аммо ҳозирда вулқонлар яқин атрофдаги аҳоли пунктларига ёки ҳаво қатновига хавф туғдирмайди.
— Аляскада кўплаб вулқонлар бор ва биз ўртача йилига бир марта отилишни кўрамиз. Бир вақтнинг ўзида учта портлаш камдан-кам учрайди, лекин бўлиб туради, — деди геолог Метю Левен ҳолатга изоҳ бериб. Унинг сўзларига кўра, охирги марта бундай кучли портлаш бундан етти йил олдин кузатилган. Гарчи бу учта вулқон Алеут оролларининг чекка қисмларида жойлашган бўлса ҳам, улар ҳаво саёҳати учун потенциал хавфли бўлган кул булутларини ҳосил қилиши мумкин.
Жамият
Спорт
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
77800
Жамият
56744
Жамият
55970
Жамият
51036
Жамият
//
Изоҳ йўқ