Енгил автомобиллар савдоси ўтган 3 ойда пасайиб кетгани очиқланди

Сақлаш
16:46 / 19.04.2024 1496 0

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари март ойи якунлари бўйича Ўзбекистон автомобиль бозорини сарҳисоб қилди.

 

Таҳлилга кўра, кетма-кет учинчи ойда ҳам автомобиль бозорида фаолликнинг пасайиши кузатилмоқда. Фақат енгил электромобиллар сегментида бироз ўсиш қайд этилган.

 

Аввало, ўтган март ойига қарайдиган бўлсак, республика бўйича автотранспорт воситаларининг умумий савдоси деярли 109 минг донани ташкил этган. Бу эса автомобиль бозори ушбу ой давомида 5,8 фоизга камайганини кўрсатади.

 

Енгил автомобиль эса мазкур ойда 96,5 мингта сотилди. Аммо ўтган йилнинг март ойига солиштирганда бу 12,1 фоизга кам.

 

 

«Ҳудудлар бўйича Сурхондарё, Фарғона ва Навоий вилоятларида енгил автомобиллар бозорида савдо ҳажмининг энг катта пасайиш қайд этилди», – дейилади хабарда.

 

Жорий йилнинг январь–февраль–март ойларини ҳисоблаганда, мамлакатда енгил автомобиллар 334,3 мингта автомобиль сотилган. Савдо ҳажми эса 3,2 фоизга қисқарган.

 

Бирламчи бозорда ҳолат қандай?

Бирламчи бозорда пасайиш тенденцияси бор. Март ойи давомида сотувлар 16,7%га камайган ҳолда 24 мингдан ортиқ автомобилни ташкил этган. Ўтган йилга нисбатан эса автомобиль бозорининг ушбу сегменти 0,2 фоизга бироз ўсган, яъни талаб ортган.

 

Аммо март ойида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган 19,54 мингта енгил автомобиллари сотилган бўлсада, бу ўтган йилнинг март ойига солиштирганда 17,2 фоизга кам ҳисобланади

 

Хориждан келтирилган енгил автомобилларчи?

Ой давомида хорижда ишлаб чиқарилган автомобиль бозори савдоси ҳам 13,7 фоизга пасайган. Март ойида жами 2,3 мингта хорижий автомобиллар сотилган бўлсада, бу ўтган йилнинг март ойига нисбатан сотувлар 20 фоизга камайганини билдиради.

 

Иккиламчи бозорда нима гап?

Иккиламчи бозорда ҳам олувчиларнинг «мазаси йўқ». Сотувлар 10,6 фоизга камайган. Масалан, март ойида жами 74,6 мингта ҳайдалган енгил автомобиллар сотилган. Йиллик кўрсаткичларда эса 16 фоизга сезиларли пасайиш кузатилган.

 

Электромобилларга ҳам талаб пасайдими?

Йўқ, электромобиллар бозори мўътадиллаша бошлади. Масалан, март ойида енгил электромобиллар савдоси атиги 0,1%га ошган. Йиллик ҳисобда ҳам сотувлар 2,4 баробар ошганини кўриш мумкин.

 

Ўтган уч ой давомида эса электромобиллар савдоси 3,7 баробарга кўпайган. Сотилган жами электромобиллар эса 8 мингтадан зиёд.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//