Маданият
18 апрель куни Душанбе шаҳрида жойлашган Миллат саройида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикасига давлат ташрифи доирасида икки мамлакат маданият ва санъат намояндаларига Тожикистон ва Ўзбекистон Давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Унда Имомали Раҳмоннинг фармони билан ўзбекистонлик бир гуруҳ санъаткорлар фахрий унвонлар билан тақдирланди. Жумладан, Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмоновага «Тожикистон халқ ҳофизи» мукофоти топширилди. Ёдгор Саъдиевга эса «Тожикистон халқ артисти» фахрий унвони берилди.
Шу билан бирга, Шавкат Мирзиёев фармони билан бир гуруҳ тожикистонлик маданият ва санъат ходимлари ҳам тақдирланди.

Хусусан, Мирали Дўстизода, Исмоил Назриев, Фурқат Саидов, Тўлқин Тожибоев, Раҳматулло Ҳошимовга «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» унвони топширилди.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77901
Жамият
56811
Жамият
56037
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ