Жамият
Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида алимент таъминотини тўлашдан бўйин товлаб келган 23 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 47-прим 4-моддасига асосан жавобгарликка тортилган, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма прокурори Фаррух Раҳматуллаев.
Шунингдек, хабарда жорий йилнинг 1-чораги давомида Мажбурий ижро бюроси Пахтакор тумани бўлими томонидан 761 млн. сўм алимент қарздорликлари ундириб олингани ёзилган.
«Алимент бу қарз эмас, балки фарзанднинг у вояга етганга қадар бериладиган таъминотидир. Буни бажариш эса, ҳар бир ота-онанинг бурчидир», дейилади хабарда.
Маълумотга кўра, ўтган давр мобайнида 16 нафар иш билан банд бўлмаган алимент тўловчи шахс доимий иш билан таъминланган, 13 та оила эса яраштирилган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ