Россияда меҳнат муҳожирларидан олинадиган рус тили имтиҳонига ўзгартириш киритилиши мумкин

Сақлаш
20:19 / 18.04.2024 1419 0

Хабарга кўра, 1 майдан бошлаб тижорат ташкилотлари мигрантлар учун рус тили имтиҳонини ташкил этолмайди. Бу ҳақда 18 апрель куни Россия Таълим ва фан вазири маълум қилган.

 

«2024 йил 1 майгача тижорат ҳамкорларига қуйидаги тартиблардан чиқариб ташлансин: энди уларга имтиҳон топшириш ва сертификатлар бериш устида ишлашга рухсат берилмайди», – дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради бошқарма матбуот хизмати.

 

Хабарда ёзилишича, келгусида Федерациянинг ҳар бир минтақасида тил бўйича тест синовларини ўтказиш учун масъул университетлар ташкил этилади.

 

Вазир, шунингдек, имтиҳонни ташкил этиш ва сертификат бериш тартиби устидан назоратни кучайтириш бўйича топшириқ берган.

 

 

«Таъкидлайманки, имтиҳон ўтказиш ва сертификатлар бериш учун бевосита шахсий жавобгарлик сизнинг зиммангизда», — деган вазир ректорларга қилган мурожаатида.

 

Бундан ташқари, энди меҳнат муҳожирлари тил имтиҳонида нутқ бўйича ҳам текширилади.

 

Қайд этилишича, меҳнат муҳожирлари учун оғзаки имтиҳонни жорий этиш учун рус тилидан тест топшириш тартибига ўзгартиришлар киритиш зарур.

 

Таъкидлаш лозим, мутасаддилар бундай имтиҳон Россия Федерацияси ҳудудида чет эл фуқароларининг ижтимоий-маданий ва лингвистик мослашуви механизмларидан бири бўлишига умид қилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//