Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 18 апрель куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
2 кунлик ташриф дастурига мувофиқ Душанбе шаҳрида олий даражадаги музокаралар, қатор икки томонлама учрашувлар ва қўшма тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Иккала давлат раҳбарлари савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратиб, ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни, маданий-гуманитар ва туризм алмашинувларини кенгайтириш масалаларини кўриб чиқиши айтилмоқда.
Музокаралар якунида турли соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган битимларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
77317
Жамият
56470
Жамият
55664
Жамият
50723
Жамият
//
Изоҳ йўқ