Жаҳон
Broadband Genie тадқиқотчилари дунёнинг 179 та давлатларида 10Гб+ интернет тарифларининг ўртача ойликнинг қанча қисмига тўғри келиши бўйича тадқиқот ўтказди.
Унда Ўзбекистон дунёда интернет тарифларининг арзонлиги бўйича 43 ўринни эгаллаган. Марказий Осиёда эса энг арзон интернет тарифи Ўзбекистонда эканлиги маълум бўлди.
Шу ҳисобда, мамлакатимизда 10Гб+ лик тариф сотиб олиш ўртача иш ҳақининг 1,20 фоизини ташкил қилади. Суммада эса 4,36 АҚШ доллари 10Гб+ лик тариф сотиб олишга етарли экан.
Шунингдек, тадқиқотда Ўзбекистондаги ўртача ойлик 364,21 АҚШ доллари деб кўрсатилган. Шундай бўлсада, биз ўртача иш ҳақи 2 507,41 АҚШ доллари бўлган Франциядан олдиндамиз. Масалан, французлар 10Гб+ интернет тарифини 30,98 долларга сотиб олар экан.
Маълумот учун, дунёдаги энг арзон интернет Эронда бўлиб, унда 10Гб+ интернет тарифи 2,24 АҚШ долларига сотилади.
Аммо дунёда ўртача ойликнинг тарифга кетадиган қисмини ҳисобга олсак, Эрон 21-ўринда. Чунки бу давлатда ўртача иш ҳақи 266,61 доллар этиб кўрсатилган ва 10Гб+ тариф сотиб олиш учун ўша ойликнинг 0,84 фоизи сарфланади.
Дунёда ўртача ойликнинг энг минимал қисми сарфланиши бўйича Сингапур яққол пешқадам экан. Бу давлатда ўртача иш ҳақи 4 920,86 АҚШ доллари бўлиб, шундан атиги 17,13 АҚШ доллари, ёки ойликнинг 0,35 фоизи 10Гб+ лик интернет тарифига сарфланади.
Маълумот учун, Сингапур Осиё давлатлари таркибига киради.
Шунингдек, Ғарбий Осиёда жойлашган Исроил ҳам кучли учликда бор. Бу ерда ўртача иш ҳақи 2 583,24 АҚШ доллари ва 10Гб+ интернет тарифи 12,30 АҚШ долларига баҳоланади. Бу эса ойликнинг 0, 47 фоиз қисми деганидир.
Марказий Осиёда Ўзбекистондан кейинги ўринларда Қозоғистон ва Қирғизистон жой олган.
Мисол учун, Қозоғистонда ўртача иш ҳақи гарчи бизникидан 1,5 баробар кўп(583,60 АҚШ доллари) бўлсада, бу давлатда 10Гб+ интернет тарифи 9,79 АҚШ доллари туради. Бу эса ўртача ойликнинг 1,68 фоизига тенг.
Қирғизистонда эса ўртача ойлик 312,89 АҚШ доллари ва 10Гб+ интернет тарифи учун мазкур ойликнинг 2,43 фоизи ёхуд 7,61 АҚШ доллари сарфланади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ