Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Сақлаш
11:04 / 17.04.2024 570 0

Ҳукумат қарорига кўра, 2024–2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графиги тасдиқланди.

 

Шунингдек, жорий йилнинг 1 май санасидан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг «базавий меъёрлари» ҳам белгиланди.

 

Шуни ҳам таъкидлаш лозим, нарх ошириладиган кун, яъни 1 майгача ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ошишини ҳисобга олган ҳолда минимал истеъмол харажатлари қиймати қайта кўриб чиқилади.

 

Юқорида келтирилган қарорга мувофиқ, айрим истеъмолчилар учун юзага келиши мумкин бўлган қўшимча харажатларни қоплаш бўйича вақтинча компенсация жорий этилади. Яъни:

◾️ «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган оилалар, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар;

◾️ Ягона реестрга киритилмаган, «маҳалла еттилиги» хулосаси асосида аниқланадиган қўшимча эҳтиёжманд оилалар.

 

Бундан ташқари, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари ҳам тақдим этилади. Жумладан, улар учун:

◽️ ноябрь ойида 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади;

◽️ электр энергияси ва табиий газдан фойдаланишда кўрсатилган миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.

 

Бунда қуйидаги миқдордаги истеъмол меъёрлари назарда турилган:

➖табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;

➖ электр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.

 

Олдинроқ 1 майдан газ ва электр нархи кўтарилиши ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси