Сиёсат
10 апрель санасидан бошлаб, Ўзбекистонда “Тоза ҳаво” ойлигига старт берилди. Ушбу ойлик Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилади.
Тадбир доирасида республика бўйлаб автомобиллар экологик назоратдан ўтказилади. Бунда бензин, дизель, табиий сиқилган ва суюлтирилган газда ҳаракатланадиган автотранспортларнинг атмосферага чиқараётган зарарли газлар миқдори махсус асбоб-ускуналар орқали текширилади.
Экологик носоз деб топилган транспорт воситалари ҳайдовчиларига эса чора кўрилиб, носозлик бартараф этилгунига қадар транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланади.
“Тоза ҳаво” ойлигининг биринчи босқичи 10 майгача давом этиб, 10 августдан 10 сентябрга қадар иккинчи босқичи ўтказилади.
Маълумот учун, ушбу тадбир ўтган йили ҳам ўтказилган.
Жамият
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
77901
Жамият
56811
Жамият
56037
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ