Жамият
Маълум бўлишича, ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган.
Хабарга кўра, жорий йилнинг 16 апрель куни Тошкент шаҳри Сергели туманидаги 277-ўрта мактаб 1-«Э» синф ўқувчиларининг 15 нафар ота-оналари мазкур мактаб директорининг ҳузурига келиб, 1-«Э» синф раҳбари С.Р. (аёл) нинг устидан шикоят қилган.
Мурожаатда ота-оналар синф раҳбари С.Р. ўқувчилар қўлининг кафт қисмини устига «саморез» ва игналар санчиб, турли жароҳатлар етказганлиги, гўёки шундай усулда болаларни тарбиялашга уринганини билдирган.
«1-«Э» синф раҳбари С.Р. болаларга нисбатан шундай номақбул ҳаракатларни содир қилганлиги юзасидан ўқитувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, у ишдан бўшатилди», дейилади хабарда.
Маълумотга кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Олдинроқ болаларнинг қўлига игна ва «саморез» санчиб жазолаб келган ўқитувчи ҳақида хабар берилган эди.
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77529
Жамият
56604
Жамият
55805
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ