Жаҳон
Новосибирск вилоятида хорижликларнинг 2024 йил давомида таксида ишлаши тақиқланди, деб хабар берди ТАСС.
Бундан ташқари, уларни ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини чакана сотиш учун ёллаш ҳам тақиқланди. Бу бўйича Новосибирск вилояти губернатори Андрей Травниковнинг тегишли фармони имзоланган.
«2024 йилда Новосибирск вилоятида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан патент асосида меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи хорижий фуқароларни қуйидаги иқтисодий фаолият турлари бўйича ишга жойлаштиришни тақиқлаш белгилансин. Чет элликлар ихтисослаштирилган дўконларда ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари чакана савдосида ишлай олмайдилар, такси ҳайдашлари ҳам мумкин эмас», – дейилади ҳужжатда.
Қарорга кўра, иш берувчилар икки ой муддатда ўзлари ишга ёллаган хорижий ишчилар сонини ушбу қарорга мувофиқлаштиришлари шарт.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ