Жамият
Ижтимоий тармоқларда Chevrolet автомобилларини олиб кетаётган автотрейлернинг ёнаётгани акс этган видео юзасидан UzAuto Motors компанияси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, воқеа Москвада юз берган. Ёнғин Россия автомобиль ташувчисига тегишли автотрейлернинг салонида содир бўлган, шундан сўнг аланга автомобиллар бўлган трейлерга ўтган. Ёнғин оқибатида 8 та автомобилдан 3 таси зарар кўрган. Ҳодиса натижасида автотрейлер ҳайдовчиси жабрланмаган.
"Воқеа Москва вилояти ҳудудида автомобилларни мижозга олиб ўтиш вақтида содир бўлган. Барча ташилган автомобиллар суғурталанган бўлиб, улар россиялик мижозга тегишли бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда зарурий ёнғин-техник экспертизаси ўтказилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда", - дейилади хабарда.
Спорт
Маданият
Сиёсат
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
77920
Жамият
56830
Жамият
56055
Жамият
51109
Жамият
//
Изоҳ йўқ