Она ўз фарзандига жигарини берди

Сақлаш
19:46 / 13.12.2021 865 0

В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида илк бор Кароли синдромига чалинган беморда мураккаб жигар кўчириш операцияси ўтказилди.

 

«12 соатдан ортиқ давом этган жарроҳлик амалиётида Навоийлик 18 ёшли бемор — Ферузбек Шамсиддиновга 44 ёшли онаси Гулчеҳра Юлдашеванинг жигаридан бир бўлаги кўчириб ўтказилди», дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

 

Қайд этилишича, дастлаб беморнинг акаси донорликка тайёрланаётган бўлган. Лекин текширувларнинг анатомик хусусиятлари унинг донор бўла олмаслигини кўрсатган. Кейин эса беморнинг онаси текширилиб, жигарнинг бир бўлагини олиш учун барча кўрсаткичлар мос келган. Бироқ ортиқча вазнга эга бўлгани учун Гулчеҳра опа бир ой ичида 10 килограммга озишига тўғри келган.

 

Беморни операцияга тайёрлаган шифокор Азимжон Усмоновнинг таъкидлашича, Кароли синдроми камёб касаллик бўлиб, ҳар миллион кишининг биттасида аниқланади. Бемор ёш бўлгани ва касаллик ирсий экани ҳамда ҳеч қандай вирусли инфекция йўқлиги сабабли Ферузбек операциядан сўнг ўзини тез тиклаб олади. "Ҳозир ҳар иккала беморнинг ҳам аҳволи яхши, донор эса палатага олинган", дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//