Жамият
Президент фармони лойиҳасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимларга 2022 йил 3 ва 4 январь кунларини дам олиш куни сифатида белгилаш назарда тутилмоқда.
«2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Президент фармони лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, унда 2022 йил 3 январь – душанба, 4 январь – сешанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланиши кўзда тутилмоқда.
Фармон қабул қилинса, ўзбекистонликлар Янги йил байрами муносабати билан кетма-кет 5 кун (31 декабрдан 4 январгача) дам олади.
Хусусан:
2021 йил 31 декабрь (жума) – 2021 йил 10 майдаги ПФ-6222-сонли Президент фармонига асосан қўшимча дам олиш куни;
2022 йил 1 январь (шанба) – Меҳнат кодекси 131-моддасига кўра, ишланмайдиган кун (Янги йил байрами);
2022 йил 2 январь – якшанба дам олиш куни;
2022 йил 3 январь (душанба) ва 4 январь (сешанба) кунлари – қабул қилиниши кутилаётган фармонга асосан қўшимча дам олиш куни.
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ