Жаҳон
Туркманистон мамлакатнинг бетарафлик мақоми халқаро миқёсда тан олинганининг 26 йиллигини нишонламоқда. Бу ҳақида Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар берган.
Давлат раҳбари халқаро бетарафлик куни (12 декабрь) арафасида Ашхободда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 15-саммити юқори савияда бўлиб ўтганини, унинг давомида Ашхобод консенсуси қабул қилинганини эслатиб ўтган.
«Бу тарихий аҳамиятга эга воқеалар тинчлик ва дўстликни ўрнатиш йўлидаги саъй-ҳаракатларимизни бутун дунёга намойиш этди, шунингдек, бетараф Туркманистон нуфузини оширди. Биз халқаро мажбуриятлар ва халқаро ҳуқуқ тамойилларига қатъий ва сўзсиз риоя қилган ҳолда, тинч-осойишта ҳаёт ва конструктив тараққиёт йўлида мамлакатимизнинг геосиёсий ва геоиқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқаришда давом этиш ниятидамиз», — деган Туркманистон раҳбари.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77692
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ