Кинокарвон сафарлари бошланди

Сақлаш
10:21 / 13.12.2021 897 0

Кинематография агентлиги Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ташаббуси билан Республика ҳудуди бўйлаб таниқли киноижодкорлардан иборат анъанавий кинокарвон сафарлари бошланди.

 

Мазкур ташаббус “Миллий кинематография – Янги Ўзбекистон тимсоли” кино ойлиги муносабати билан ташкил этилмоқда.

 

Кинокарвон сафарлари давомида республиканинг кўплаб ҳудудларидаги кинотеатр ва маданият марказларида бепул фильмлар намойишлари, ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, фотосессиялар ташкил этилади.

 

 

Кинокарвоннинг илк сафари Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган 71186-ҳарбий қисмда бўлиб ўтди.

 

Унда киноижодкорлар билан давра суҳбати ташкил этилиб, сўнг Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ko’zgu film” студияси томонидан суратга олинган режиссёр Илҳом Муҳаммадиброҳимовнинг “Мактаб–ҳаётим” бадиий фильми намойиш этилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//