Жамият
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 март куни қабул қилинган 173- сонли қарори билан метан газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддати узайтирилди.
Унга кўра, март ойи охирида якунига етиши керак бўлган энг баланд чакана нарх учун белгиланган муддат яна икки ой давомида жузъий ўзгартишлар билан амал қилади.
Маълумот учун, олдин автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи 3 250 сўм эди. Энди, яъни 1 апрелдан бошлаб бир куб метр метаннинг чакана нархи 100 сўмга қимматлашиб, 3 350 сўмни ташкил этади.
Мазкур белгиланган нарх бугундан то 2024 йил 1 июнгача, яъни 2 ой давомида амалда бўлади.
Аввалроқ апрель ойи метан газ нархининг кўтарилиши билан бошланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
77664
Жамият
56686
Жамият
55905
Жамият
50958
Жамият
//
Изоҳ йўқ