Американинг машҳур телевикторина ўйинида финал савол Ўзбекистондан тушди

Сақлаш
18:25 / 31.03.2024 1284 0

«Jeorpady!»(«Таваккал қил!») машҳур телевикторина ўйинидир. У АҚШда энг кўп кўриладиган кўрсатувлардан бири ҳисобланади.

 

Викторина бир нечта турдан иборат бўлиб, иштирокчилар ҳар битта тўғри жавоб учун пул мукофотларини жамғариб боради.

 

Ўйинда 3 нафар қатнашчи иштирок этади. Улар берилган саволлар орқали сараланади. Масалан, бир гуруҳда ғолиб бўлганлар бошқа гуруҳда ғолиб бўлганлар билан беллашади. Шу тарзда ярим финал, финалгача мусобақа давом этаверади. Бир мавсум шу тарзда якунланади.

 

29 март санасида, ярим финал баҳси учун саралаш кетаётган даврада, якуний савол Ўзбекистондан тушди.

 

Қатнашчилар 1991 йилда Совет Иттифоқи парчаланиши натижасида ажралиб чиққан 15 та давлат ичида қайси бирининг номи алифбо тартибида энг охирги ўринда туришини топиши керак эди.

 

Бен саволга тўғри жавоб берган ва 1 800 доллардан кўпроқ пулни ютиб олган, аммо иккинчи бўлиб ўйинни якунлаган. Дҳрув исмли иштирокчи эса Украина деб жавоб берган. Виктория ҳам «Ўзбекистан» деб жавоб берган ва 6000 доллар ютиб олган. Шунингдек, у кейинги давра, ярим финал йўлланмасини қўлга киритган.

 

Маълумот учун, нафақат ажралиб чиққан 15 та давлат, балки дунё бўйича ҳам номи инглиз алифбосидаги «U» ҳарфи билан бошланадиган давлатлар ичида Ўзбекистан охирги ўринда туради. Жумладан, жаҳода инглизча «U» ҳарфи билан бошланадиган 7 та давлат бор ва улар қуйидагилар — Uganda, Ukraine, United Arab Emirates, United Kingdom, United States of America, Uruguay, Uzbekistan.

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//