Вазирдан тортиб ҳокимгача: Амалдорлар «Автомобилсиз кун»ни қандай ўтказмоқда?

Сақлаш
16:03 / 29.03.2024 1497 0

29 март санаси «Автомобилсиз кун» дея эълон қилинганидан хабарингиз бор. Мазкур кун муносабати билан кўплаб раҳбарлар, шунингдек, ташкилот ходимлари ишхонага шахсий транспорт воситаларисиз келди. Хўш, бугун ишга ким нима билан келди? Биз сизга ҳаминқадар етказамиз.

 

Шерзод Шерматов пиёда келди

 

Рақамли технологиялар вазири 29 март, жума куни ўз ишхонасига пиёда келди. У уйи ва ишхонаси ўртасидаги масофани тахминан 1 соатларда босиб ўтган.

 

Транспорт вазири жамоат транспортида келди

 

Ҳам яёв, ҳам автобусда кўриниш берган Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов жамоатчилик вакиллари билан суҳбатлашиб, манзилига етиб олган.

 

Спорт вазири «пешеход»дан ўтиб келди

 

Вазир Адҳам Икромов ҳам эрта тонгда жамоат транспортларидан бирида кўриниш берган. У вазирлик биноси қаршисидаги бекатга тушган. Кейин пиёдалар йўлагидан ўтмоқчи бўлган. Гарчи озроқ кутиб қолган бўлса ҳам, светофор қўйилмаган йўлакдан хавфсиз ўтиб олган.

 

Чилонзор тумани ҳокими метрода келди

 

Ҳоким Саидқаҳҳор Холхўжаев ҳам мазкур тадбирда фаол иштирок этди. У метрода манзилига етиб олган. Раҳбар барчага ўрнак бўлди десак, арзийди. Сабаби, эрталаб метронинг гавжум бўлишини ҳисобга олсак, оддий одам ҳам юришга қийналади. Ҳоким эса қўрқмасдан вагонга чиқиб кетаверган.

 

Божхона қўмитаси раиси велосипедда келди

 

Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов ҳам тадбирда қатнашган. У ишхонага велосипедда келган.

 

Ёшлар масалалари агентлиги раҳбари «ёши катталар» билан келди

 

Ёшлар масалалари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ҳам ишга автобусда жўнаб кетган. Суратда эса йўловчиларни кўришингиз мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси