Жаҳон
Бу ғалати эшитилиши мумкин, аммо компания ростдан ҳам бу ишни қилган. Мазкур қути шаклидаги пойабзал «Box Shoe» деб аталади.
Кроссовка моҳиятан Adidas'нинг анъанавий кўк қутиси бўлиб, у тескари қилинган(қопқоғи ерга қараган) ва олд қисми тешилиб, қалин боғичлар ўтказилган. Оёқ кирадиган жойида эса «қулоқча»си ҳам бўлиб, у текис қирқилган картон бўлакчасини эслатади. Бундай антиқа оёқ кийим асосчи Эдисон Чен янги «красовка» суратларини баҳам кўрар экан, унинг сотилиш ёки сотилмаслиги ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.
Тахминларга кўра, бу Adidas'нинг 1 апрелга тайёрлаган «байрам совғаси» бўлиши мумкин. Чунки маҳсулот коди AF0104 этиб кўрсатилган. Ушбу код 1 апрелга ишора қилаётганга ўхшайди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ