Сиёсат
Бўш иш ўринлари ҳақида эълон чиққанига эндигина 1 кундан ошган бўлсада, талабгорларнинг сони 7 баробарга кўпайган.
Бандлик вазирлигининг маълумотига кўра, Канадага рўйхатдан ўтишнинг иккинчи куни бошланди.
Қабул жараёнлари ҳозирча битта йўналиш бўйича ўтказилмоқда.
Ўтган бир кеча-кундузда океан орти мамлакатида қурилиш йўналишида ишлаш истагида рўйхатдан ўтганлар сони 7 369 нафарни ташкил қилди(соат 12:30 ҳолатига кўра).
Маълумот учун, мазкур йўналишда 1 000 та иш ўрни ажратилади.
Умуман олганда, учта йўналишда 5 000 та бўш иш ўрни учун талабгорлар сараланади.
Бугун техник ва хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича ҳам рўйхатдан ўтиш жараёни бошланади.
Олдинроқ Канада ўзбекистонликлар учун 5000 та иш ўрни таклиф қилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ