Жаҳон
Nikkei Asia ахборот агентлигининг маълум қилишича, Хитой пойтахти Пекин ҳозирча Осиёда энг кўп бойлар яшайдиган шаҳар бўлиб турибди, бироқ у тез орада Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрига пешқадамликни топширади. Чунки Пекинда гарчи бойлар ҳали ҳам кўп бўлсада, аммо ўта бойлар камайиб кетган.
Шанхайда жойлашган Ҳурун тадқиқот институти душанба куни эълон қилган глобал бойлар рўйхатига кўра, Ҳиндистоннинг молиявий маркази Мумбай биринчи марта Пекинни ортда қолдириб, Осиёнинг миллиардер пойтахти бўлди.
Ҳозирда бу шаҳарда 92 нафар миллиардер яшайди. Агар бу бутун дунё шаҳарлари билан солиштирилса, Мумбай фақатгина 2 та пешқадам шаҳар – Нью-Йорк(119 нафар миллиардер)ва Лондондан (97 нафар миллиардер) ортда қолади.
Ҳисоботда айтилишича, ҳиндистонлик янги миллиардерлар мустаҳкам иқтисодиёт орқали шу даражага эришмоқда.
Айни вақтда Reliancye Industriyes компанияси раҳбари Мукеш Амбани Ҳиндистоннинг энг бой одами бўлиб турибди. Унинг соф бойлиги 115 млрд долларга баҳоланмоқда.
Хитойнинг энг бой одами эса Зҳонг Шаншан ҳисобланади. У шиша сув ишлаб чиқарувчи Nongfu Spring компаниясининг раҳбари бўлиб, миллиардернинг соф бойлиги 63 млрд доллар деб кўрсатилади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ