Озарбойжон фуқароси Крокус'да 100 нафардан кўп одамнинг ҳаётини сақлаб қолган

Сақлаш
18:03 / 25.03.2024 842 0

Россияда яшаб юрган Комил Насибов исм-шарфли шахс «Крокус» концерт залида рўй берган теракт вақтида юздан ортиқ одамнинг ҳаётини сақлаб қолди, деб хабар берди «ШОТ» Телеграм-канали.

 

 

Қизиғи, бугун, соат 10:48 да жойланган постда Насибов Ўзбекистон фуқароси деб айтилган. Аммо кейинчалик таҳрирланган хабарда унинг ўзбекистонлик эмас, озарбойжонлик эканлиги маълум қилинган.

 

 

Маълум бўлишича, Комил Насибов фожиа рўй берган куни дўсти билан қўшимча иш сифатида «Крокус»да официантлик қилган. Улар 19:55да иш сменаси топшириб, кўчага чиққанларида портлаш овозини эшитган. Иккаласи ҳам ҳамма қатори қўрқиб кетишган ва энг яқин бинога қараб югурган. Аммо шу билан уйига кетмасдан, яна «Кродус Ситй Ҳолл»га қайтишга қарор қилган.

 

Воқеа жойига етиб келган Комил ўқдан яраланган бир неча кишини йўли четига судраб чиққан. Оқсоқланаётган бир аёл учун машина тўхтатиб, унга ярадорни ўтқизган. Концертга кечикиб келаётганларни эса орқага қайтариб юборишган. Шунингдек, озарбайжонлик йигит бинога эшикни бузиб кириб, одамларга қаерга қочиш кераклигини кўрсатган.

 

«Ҳамма нарса тутун ичида эди. Пастки қаватдаги коридорлардан бирида тахминан 80 га яқин одамни кўрдим ва уларни ташқарига чиқишига ёрдам бердим. Қолганларни ҳам қидириб юрганимда, полда чироғи ёниб қолган смартфонга кўзим тушди ва йўлни ёритиш учун уни қўлимга олдим. Кейин телефон жиринглади. Унда Камилла исми ёзилган эди. Кўтарганимда бир қиз трубкага баланд овоз билан қичқирди ва уни қутқаришларини сўради. У қўрқиб кетганди. Атрофдаги ҳамма нарса ёнаётганини, ўзи иккинчи қаватнинг қаеридадир қолиб кетганини айтди», дея ҳикоя қилган Комил кейинчалик.

 

Қиз телефон қилган вақтда Комил қутқарувчилар олдида бўлган. У қизнинг айтганларини қутқарувчи ходимларга етказган. Шундан кейин улар йигитнинг ўзини ҳам тутундан бўғилган ҳолатида бинодан олиб чиққан. Қизни ҳам топишган. Кейинроқ Комил қутқарувчилар орқали қизга телефонни қайтариб берган.

 

Олдинроқ терактда 15 ёшли қирғиз боланинг 100 га яқин одамни қутқариб қолгани ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси