«Крокус»даги теракт қурбонлари сони 143 нафарга етди

Сақлаш
23:02 / 23.03.2024 1444 0

22 март куни Москвадаги «Crocuc city hall» биносига бир гуруҳ қуролланган одамлар бостириб кириб, ўт очган. Бу ҳақида РБК.ru хабар бермоқда.

 

Унда айтилишича, концерт бошланиш арафасида бир нечта портлашлар содир бўлган ва зал ёнғин қуршовида қолган. Террорчилар концерт залига ўт қўйиш учун «ёнувчи суюқлик»дан фойдаланган.

 

Маълумотга кўра, ҳодиса сабаб ҳалок бўлганлар сони 143 нафарга етган. 150 дан ортиқ киши турли даражада тан жароҳати олган.

 

Қўлга олинганлар тожик миллатига мансублиги учун Тожикистон фуқаролари эканлиги айтилган эди, аммо Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги бу хабарни рад этган.

 

Айни вақтда терактни амалга оширган томонлар тахмин қилинмоқда. Улардан бири ИШИД. Тҳе Неw Йорк Тимесънинг ёзишича, теракт учун жавобгарликни ИШИДнинг Афғонистондаги бўлинмаси — ИШИД-Хуросон ўз зиммасига олган. Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари бу борада сукут сақламоқда.

 

Бошқа томон эса Украина. Чунки террорчилар Украинага қочмоқчи бўлган.

 

Ҳозирда 11 нафар гумонланувчи қўлга олинган. Улардан 4 нафари террорист эканлигини маълум қилинган.

 

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини ёзган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//