Жамият
12 декабрь кунидан бошлаб “Humo Air” МЧЖ авиакомпанияси Фарғона – Сўх – Фарғона йўналишида дастлабки босқичда ҳафтасига икки маротаба йўловчи ташувлари учун мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлайди.
Транспорт вазирлигига кўра, парвозлар ҳафтанинг душанба ва жума кунлари Фарғона – Сўх йўналишида соат 10:00 да ва Сўх – Фарғона йўналишида соат 12:00 да бажарилиши режалаштирилган.
Таъкидланишича, авиақатновлар АН-2 самолётларида амалга оширилади. Парвоз давомийлиги 30 дақиқани ташкил этади.
Йўловчилар авиачипталарни Фарғона, Андижон ва Наманган аэропортлари ҳамда Сўх тумани ҳокимияти биноларида харид қилиш имкониятига эга.
Спорт
Маданият
Сиёсат
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
77920
Жамият
56830
Жамият
56055
Жамият
51109
Жамият
//
Изоҳ йўқ