Жамият
Маълум бўлишича, «васий» қизларнинг аммаси бўлган. Бу ҳақида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси маълум қилди.
Маълумотга кўра, Тошкент вилояти Бўка туманида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро И.Н. (қизларнинг аммаси) Бекобод туманида истиқомат қилувчи вояга етмаган жиянлари 2011 йилда туғилган А.М. ва 2017 йилда туғилган А.Ч. га ўзини васий этиб тайинлашни сўраб, 2023 йилнинг 22 ноябрида Бекобод тумани ҳокими номига ариза билан мурожаат қилган. Аризада қизларнинг отаси Т.А. ва онаси Т.М. Россия Федерациясига кетганлиги ва болаларни ўзи тарбиялаб келаётганини билдирган.
Бекобод туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникасининг тиббий кўрик хулосасига кўра, фуқаролар А.М. ва А.Ч. ҳамда И.Н.лар жисмонан-руҳан соғлом эканлиги кўрсатилган.
Тиббий хулосадан сўнг, 2023 йил 15 декабрида Бекобод тумани ҳокими вояга етмаганлар А.М. ва А.Ч.га фуқаро И.Н.ни васий сифатида тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилган.
Жорий йилнинг 12 март куни кеч соат 20:00ларда Бўка тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига вояга етмаган А.Ч.нинг аммаси И.Н. томонидан калтаклангани натижасида шифохонага тушганлиги ҳақида хабар берилган.
Мазкур ҳолат бўйича Марказий шифохонага бориб ўрганилганда, вояга етмаган А.Ч.нинг жонлантириш бўлимида ётганлиги аниқланган.
Тиббиёт ходимларининг олиб борган саъй-ҳаракатларига қарамай А.Ч. жорий йилнинг 15 март куни вафот этган.
Фуқаро И.Н. эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Ҳозирда Ички ишлар органлари томонидан тергов суриштирув жараёнлари олиб борилмоқда.
Куникеча Тошкент вилоятида 7 яшар қиз ваҳшийларча уриб ўлдирилгани ҳақида хабар берилган эди.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ