Жамият
Прокуратура органларига хизматга қабул қилиш учун ўтказиладиган танловлар юзасидан Бош прокуратура эълон берди.
Унда ёзилишича, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Сирдарё, Тошкент ва Қашқадарё вилоятлари прокуратура органларига хизматга қабул қилиш учун танлов тадбирлари жорий йилнинг 25 март кунидан бошланади.
Танлов тадбирлари қуйидагилардан иборат:
1). дастлабки ўрганиш (ҳужжатларни йиғиш ва ўрганиш);
2). тиббий кўрик;
3). махсус текшириш;
4). психодиагностика;
5). мутахассислик бўйича тест;
6). суҳбат.
Танловда таянч олий юридик маълумотга эга, 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари иштирок этишлари мумкин.
Танловда иштирок этиш учун аризалар номзодларнинг доимий яшаш ҳудудидаги прокуратуранинг кадрлар бўлимлари томонидан жорий йилнинг 25 апрелига қадар қабул қилинади.
«Дастлабки ўрганиш учун тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати билан ҳудудий прокуратураларнинг кадрлар бўлимларида танишиш мумкин», – дейилади эълонда.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
77664
Жамият
56686
Жамият
55905
Жамият
50959
Жамият
//
Изоҳ йўқ