Бухорода мактаб ўқувчилари автобуси ЙТҲ'га учради

Сақлаш
21:37 / 18.03.2024 2013 0

Ҳодиса Бухоро вилоятининг Когон туманида юз берган. Унда автобус билан юк автомобили тўқнашган. Оқибатда, иккала машина ҳам ағдарилиб кетган.

 

Хабарга кўра, ағдарилган автобус ичида Когон туманидаги мактаблардан бирининг ўқувчилар бўлиб, улар мактаб раҳбариятининг талабига кўра театр томошасига олиб кетилаётган бўлган.

 

Аниқланишича, автобуслар 2 та бўлиб, уларнинг бирида қизлар, бошқасида ўғил болалар бўлган. Маълумот учун, ҳаммаси 9-11 синф ўқувчилари ҳисобланади.

 

ЙҲТ бугун, 18 март куни, соат тахминан 10:30 лар атрофида юз берган.

 

Дарё.уз манбасининг ёзишича, ўқувчиларнинг кўпчилиги театр томошасига боришни истамаган. Мактаб раҳбарияти эса юқори синф ўқувчиларининг ҳар биридан 15 минг сўмдан йиғиб олган ва вилоят Мусиқали драма театрига олиб боришни режалаштирган.

 

«Кўпчилик ўқувчи театрга боришни истамаган. Бироқ ҳамма бориши керак деб, уларни олиб кетишаётган бўлган. Соат тахминан 10:30 ларда ўғил болалар минган автобусга цемент қорувчи махсус автомобиль тегиб кетган. Шунда автобус ағдарилган. Воқеа ўқувчи қизлар кўз ўнгида содир бўлган», — дея хабар берган сайт манбаси.

 

ЙТҲ оқибатида 11-синф ўқувчиси (ўғил бола) вафот этган. Бир нечта нафар ўқувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

 

«Масъуллар воқеа ҳақида ҳеч қаерда маълумот беришмаяпти. Негадир ҳолат яширилмоқда. ЙТҲдан жабр олганлар жуда кўп», дейилади хабарда.

 

Вилоят прокуратураси ахборот хизмати ЙҲТ ҳақида батафсил маълумот йўқлиги, тез орада қўшимча ахборот берилишини билдирган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//