Жамият
Шаҳрисабз туманининг Сарчашма қишлоғи олис ва тоғли ҳудудлардан бири саналади. У туман марказидан 70 километр узоқликда, Ҳисор тоғ тизмалари бағрида жойлашган.
5 мингдан зиёд киши истиқомат қиладиган маҳаллада иккита давлат мактабгача таълим муассасаси, битта мактаб бор. Ўқувчиларнинг аксарияти сўқмоқлар орқали мактабга узоқ йўл босиб келади. Гарчи масофа олис, йўл қийин бўлса-да, улар илм олишга чанқоқ.
Шуни ҳисобга олган ҳолда, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими томонидан мактаб кутубхонасига маънавий-маърифий, бадиий китоблар етказиб берилди.
Ҳудуддаги 57-мактабда бугунги кунда 849 нафар ўқувчи таълим олади. Мактаб кутубхонасида 2 мингдан зиёд бадиий ва илмий китоблар мавжуд. Бундан ташқари, маҳалла ҳудудида вагон шаклидаги кутубхона ҳам ташкил қилинган.
«Шу вақтга қадар қишлоғимиздан фан доктори, ўндан ортиқ фан номзодлари етишиб чиққан. Шунингдек, республикамизнинг турли ҳудудларида масъул лавозимларда ишлаётган қишлоқдошларимиз кўп. Уларнинг муваффақияти ёшларимизга доимо шижоат бағишлайди», – дейди директори Абдуваҳҳоб Бердиев.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ