Тез орада Германияга ишга борувчилар учун тил билиш талаби юмшатилади

Сақлаш
16:45 / 18.03.2024 994 0

Германияда меҳнат муҳожирларига бўлган талаб ошиб бормоқда. Бунга давлатда бўлаётган катта демографик жараёнлар сабаб қилиб кўрсатилади.

 

Айни вақтда олмон меҳнат бозорида Ўзбекистондан борувчи тиббиёт йўналишидаги мутахассисларга талаб катта. Жумладан, Германиядаги 1000 дан ортиқ шифохоналарга тиббиёт ходимлари етишмаяпти. Бу борада Ўзбекистон томони ушбу бўшлиқни тўлдиришга тайёрлигини таъкидлайди.

 

Бироқ, мазкур жараённи тил билишдаги муаммолар секинлаштириб юбормоқда. Бу эса тил бўйича қўйилган талабларни юмшатиш таклифини кўриб чиқишга ундайди.

 

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев, Германиянинг «Mangold Consulting Gmbh» компанияси президенти Клаус Манголд ҳамда бошқарувчи директор, доктор Кристоф Манголд ўртасида бўлиб ўтган учрашувда ҳам тил билиш талаби юмшатилиши таклиф қилиниб, немис тили ўқув курслари муддатини қисқартириш зарурлиги айтилган.

 

Бу фақат тиббиёт соҳасидаги ходимлар учун эмас, балки металлни қайта ишлаш корхоналаридаги мехатроника, логистика, юк автомобили ҳайдовчилиги йўналишларига ҳам тааллуқли бўлиши мумкин. Чунки мазкур соҳада ишловчи кадрларга ҳам ҳозирда Германияда талаб юқори.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//