Жамият
Фақат китобхон ёки дастурчи ёшлар эмас, балки кучли овоз эгалари бўлган иқтидорлар ҳам автомобиль соҳибига айланиши мумкин. Ютуққа KIA қўйилган. Бу ҳақида Маданият вазири Озодбек Назарбеков маълум қилди.
Расмийнинг хабарига кўра, вазирлик ва ZOʻR TV ҳамкорлигида «Овоз» телешоуси бошланмоқда. Куникеча лойиҳа «старт» олиши муносабати билан ОАВ ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтган.
«Ишонаманки, бетакрор овоз соҳибларини «кашф» этишга бел боғлаган «Овоз» тақдирини санъат билан боғламоқчи бўлган ёшларни аниқлаб, қўллаб-қувватловчи платформага айланади», – дейди вазир ўз блогида.
Маълум бўлишича, лойиҳа 4 ой давом этади ва якунда ғолиб KIA автомобилини қўлга киритади. Аммо бу шунчаки якун бўлмаслиги мумкин. Чунки Маданият вазири ўз постида яна шундай изоҳ ҳам қолдирган:
«Финалгача етиб келган иштирокчиларга манфаатли таклифларимиз бор…«
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ