«Сўконғич» ўқитувчи устидан шикоят келиб тушди

Сақлаш
22:33 / 15.03.2024 1711 0

Болалар омбудсманига Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 103-сонли умумтаълим мактаби 6-синф ўқувчиларининг ота-оналари томонидан ёзилган жамоавий ариза келиб тушган.

 

Маълум бўлишича, ота-оналар мазкур мактабнинг математика ўқитувчиси Й.П. дарс жараёнида болаларни номақбул сўзлар билан ҳақоратлаши, шунингдек, уларнинг шаъни ва қадр-қимматига дахл қилишидан норози бўлиб, ўқитувчига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

 

Шундан сўнг, сўровга асосан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мазкур ҳолатни атрофлича ўрганган.

 

Натижада, Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари томонидан 103-сонли умумий ўрта таълим мактаби раҳбарияти, мактаб психологи ҳамда математика фани ўқитувчиси Й.П. билан суҳбат ўтказилиб, ўқувчилар билан мулоқот вақтида овоз оҳангини кўтармаслиги, ўқувчиларнинг шахсиятига тегмаслиги, уларнинг шаъни ва қадр-қимматига дахл қилмаслиги юзасидан қатъий огоҳлантириш берилган.

 

Шунингдек, Й.П. га мактаб директори томонидан интизомий чора қўлланилиб, ушбу синф ўқувчиларига математика фанидан бошқа ўқитувчи бириктирилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//