Намангандаги хонадонда газ портлаши оқибатида бир оиланинг 5 нафар аъзоси куйиб, тан жароҳати олди

Сақлаш
15:18 / 12.12.2021 902 0

Наманган вилояти Наманган туманида газ чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум бўлишича, жорий йил 12 декабр куни соат 03:20да Наманган туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига Наманган туман “Ғайрат” МФЙ Беруний кўчаси 57-уйда чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.

 

Келиб тушган маълумотга асосан  соат 03:24да Наманган шаҳар ва Наманган туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин қутқарувчилари воқеа жойга етиб борган ва соат 03:26да ёнғин жойи ўраб олинган. Ёнғин соат 03:34да ўчирилган.

 

Қайд этилишича, Чақнаш оқибатида яшаш уйиниинг шифт ва том қисмидан 20 кв.метр жойи ҳамда қисман уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган ва хонадон эгаси, турмуш ўртоғи, 3 нафар фарзанди (2 нафар қиз ва 1 нафар ўғил) болалар куйиб, тан жароҳати олган.

 

 

Яшаш хонадонига тортиб келинган газ трубасини жўмраги носозлиги сабабли сизиб чиққан табиий газ хонага тўпланиши ҳамда уй эгасининг турмуш ўртоғи газ ҳидини сезмаган ҳолда электр чироғини ёқиши оқибатида чақнаш содир бўлган.

 

Ҳозирда содир бўлган чақнаш юзасидан тегровга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//