Ўзбекистонда озиқ-овқатга энг кам иш ҳақининг қанча қисми сарф бўлади?

Сақлаш
15:03 / 15.03.2024 1422 0

Picodi таҳлилчилари йил бошида 67 мамлакатда 2023 йилда энг кам иш ҳақининг ўзгаришини баҳолаган. Мазкур давлатлар орасида бизнинг Ўзбекистон ҳам бор.

 

 

Маълумотга кўра, 2023 йилнинг январидан ҳисоблаганда, 67 давлатнинг 58 тасида энг кам иш ҳақи ўзгарган.

 

Масалан, Таиландда бу ҳажм 2,4 фоиз (жами 203 доллар), Пуэрто-Рикода эса 11,1 фоиз қўшилган(1476 доллар) бўлса, Арманистонда(ҳозир 136 доллар) ва Вьетнамда (161 доллар) ўзгаришсиз қолган.

 

Ўзбекистонда эса энг кам иш ҳақи 14,1 фоизга ўсган ва умумий 75 долларни ташкил қилган.

 

Шунингдек, таҳлилчилар айнан энг кам иш ҳақининг озиқ-овқатга сарфланишини ҳам ҳисоблаб чиққан. Унга кўра, Ўзбекистонда энг кам иш ҳақининг 96,1 фоизи озиқ-овқатга сарфланар экан. Бу эса 67 давлат ичида энг пастки поғоналардан бири дегани.

 

 

Шунингдек, бу ҳисоб-китоб бўйича энг қуйидаги давлатлар қаторида Қозоғистон(54,0 фоиз), Ветнам(65,6 фоиз), Арманистон(78,7 фоиз) ҳамда Нигерия(116,5 фоиз) ўрин олган.

 

Эслатма! Юқорида келтирилган рақамлар 2023 йилнинг таҳлилидир. Ҳозирда Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 1 млн 50 минг сўм этиб белгиланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси