Жамият
Америкалик олимлар ернинг чўкиши, яъни ер юзасининг вертикал чўкиши ҳақида маълумот берди. Бу дунёнинг кўплаб жойларида инфратузилма, табиий ресурслар, атроф-муҳит учун жиддий геохавфдан огоҳлантиришдир.
Маълумотда глобал харита тузилган ва унда янги чўкиш жойлари кўрсатилган. Тахминларга кўра, табиий офат 6,3 миллион квадрат километр ер майдонини ўз ичига олади. Бу майдонинг 231 минг квадрат километри шаҳарлар ва зич аҳоли пунктларига, яъни 2 млрд аҳоли яшайдиган ҳудудларга тўғри келади.
Олимлар яна шуни ҳам аниқладики, ер ости сувларининг олиниши ер сатҳи чўкишини тезлаштириб юборади.
Геологларнинг ҳисоб-китобига кўра, бутун дунё бўйлаб 6,3 миллион квадрат километрдан ортиқ ер майдони ёки бутун қуруқликнинг 5 фоизи йилига 5 mm.dan кўпроқ суръатда пасаймоқда. Буларнинг энг катта ҳиссаси экиладиган ва суғориладиган ер майдонларига тўғри келади.
Таҳлиллар 195 та давлатни ўзига қамраб олган. Мазкур давлатлар ичида чўкишнинг ўртача кўрсатгичлари энг юқори бўлган давлатлар – Филиппин, Эрон, Коста-Рика, Индонезия, Ўзбекистон.
Ер сатҳи йилига 5 mm.dan чўкиб бораётган давлатлар Индонезия, Хитой, Индонезия, Эрон, Ҳиндистон ва Покистон ҳисобланади.
Геохавфга энг кўп яқинлашаётган давлат бу Мексикадир. Бу давлатда чўкиш тезлиги йилига 320 mm.dan кўп.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ