Мутахассислар коронавирусга қарши эмлангандан бир йил ўтиб уни қайта юқтириб олиш эҳтимоли ҳақида маълумот беришди

Сақлаш
15:08 / 12.12.2021 838 0

Мутахассислар COVID-19'га қарши иммунитетнинг пасайиш муддатлари ҳамда касалликни бошдан ўтказгандан бир йил ўтиб, қайта касалланиш эҳтимоли қай даражада эканлиги ҳақида маълумот беришди.

 

Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлигининг статистикаси ёрдамида Технологик институт тадқиқотчилари касалликни бошдан ўтказган ва тўлиқ вакцинация курсини ўтганларда коронавирус билан касалланиш эҳтимолини таҳлил қилиб чиқишди. Тадқиқотда эмланмаган ёки қисман эмланган шахслар ҳам иштирок этишди.

 

Тадқиқот иштирокчиларининг умумий сони 5,7 млн кишидан иборат бўлди. Жорий йилнинг 1 августидан 30 сентябригача COVID-19 билан касалланганлик тадқиқот учун саралаш мезони бўлиб хизмат қилди.

 

Аввал касалликни бошидан ўтказиб, кейин тўлиқ вакцинация курсини ўтган беморларда гибрид иммунитет пайдо бўлганлиги аниқланди. Уларда организмни яхшироқ ва самаралироқ ҳимоя қиладиган юқори даражадаги антитаначалар ишлаб чиқарилган. Ушбу гуруҳ фақат сунъий ёки фақат табиий иммунитет ҳосил бўлган шахсларга нисбатан коронавирусдан яхшироқ ҳимояланган.

 

Эмланмаганлар гуруҳида касаллик юқтирганидан 365 кун ўтганидан кейин қайта касалланганлар улуши 100 минг кишига 30 та ҳолатни ташкил этди.

 

Эмланган, аммо касалликни бошидан ўтказмаган беморлар орасида  инфекцияни қайта юқтириш ҳолати юқорироқ — биринчи марта касаллангандан бир йил ўтганидан кейин 90 та бемор.

 

Касаллангандан кейин фақат 1 доза вакцина билан эмланганлар камроқ касалланишди COVID-19'ни бошидан ўтказганидан бир йил ўтгач, фақат 12 тагина ҳолат.

 

Гибридли иммунитетга эга одамларда касаллик асоратлари юзага келиш эҳтимоли 100 минг кишига 0,5 тани ташкил этди. Бошқа уч гуруҳда эса асоратлар эҳтимоли юқорироқ бўлиб чиқди.

 

Тадқиқотчиларнинг тахминича, гибридли ва табиий иммунитет  сунъийсига қараганда узоқроқ сақланиб қолади.

 

Эмланган, аммо касалликни бошидан ўтказмаган беморларга ревакцинация коронавируснинг оғир шаклларидан ҳимояланиш имконини яратади. Препаратнинг ҳатто бустер дозаси ҳам иммун ҳимоясини оширишга ёрдам беради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//