Жаҳон
Қозоғистонда Наврўз байрами энди ҳар йили 10 кун нишонланади. Бу 10 кунлик 14–23 март саналарини ўз ичига олади. Бу ҳақида Маданият қўмитаси раиси ўринбосари Собит Барлибоев маълум қилган.
Унинг айтишича, ҳозирда байрам логотипи тасдиқланиб, мамлакатнинг барча ҳудудларига жўнатилган.
Расмий, шунингдек, мазкур 10 кунликнинг ўтказилиш тартиби билан ўртоқлашган.
«14 март — «Яратилиш куни» – «Амал байрами» деб аталади. Мамлакатнинг ғарбий вилоятларида бу анъана сақланиб қолган. Бугунги кунда ушбу байрамни барча ҳудудларда нишонлаш таклиф этилмоқда. Бу халқ учун ҳурматли ва ўзига хос анъанадир. 15 март «Меҳр-мурувват куни» деб эълон қилинди. Биз бу кунни бутун мамлакат бўйлаб хайрия, меҳр-оқибат ва яхши қўшничиликка бағишлаймиз. Жамиятда хайрия маданиятини шакллантириш, меҳр-оқибат ва ўзаро ёрдам қадриятларини ривожлантириш зарур. 16 март «Маданият ва миллий анъаналар куни» деб эълон қилинди. Бу кун маданиятимиз, санъатимиз ва миллий қадриятларимизни тарғиб қилишга бағишланган», – дейди қўмита раиси ўринбосари.
Бундан ташқари, қўшни давлатда 17 март «Шанироқ куни» сифатида нишонланади. Бу кунда оилавий қадриятларни тарғиб этишга бағишланган маданий тадбирлар ўтказилади.
18 март эса миллий кийимларга бағишланади. Умуман олганда, Наврўзнинг бутун 10 кунлиги давомида мамлакатнинг барча ҳудудларида миллий либосларни тарғиб қилишга қаратилган турли тадбирлар ташкил этилади.
«19 март – «Янгиланиш куни». Бу кунда баҳорги дарахт экиш анъаналарини давом эттириш таклиф этилади. 20 март «Миллий спорт турлари куни» деб эълон қилинди. Наврўзнинг 7-кунида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида миллий спорт турлари бўйича турли мусобақалар ташкил этилади», — дейди Барлибоев.
Расмий асосий кун, 21 мартни «Бирдамлик куни» деб эълон қилиш таклиф қилинганини айтади. Бундан мақсад – кенг аҳоли ўртасида тинчлик ва ҳамжиҳатликни тарғиб қилиш, бир-бирига ҳурматни ошириш.
22 март — «Йил боши» бўлиб, шу куни мамлакатнинг барча ҳудудларида умумреспублика маданий ва спорт тадбирлари ўтказилиб, байрам учун этноовуллар ва турли ярмаркалар ташкил этилади.
Расмийнинг айтишича, 14–23 март кунлари «Наврўз-бозорлик» мавсуми деб эълон қилинди. Айнан шу кунларда чакана савдо нуқталарида катта савдо ярмаркалари бўлиб ўтади.
«Янги йилни янги мақсад ва янги умид билан кутиб олиш рамзи сифатида Наврўзнинг сўнгги куни – 23 март «Покланиш куни» деб эълон қилинди. Шу куни Қозоғистоннинг барча ҳудудларида умуммиллий экологик акция ўтказилади», — дейди С.Барлибоев.
Маълумот учун, айни кунларда Қозоғистонда Наврўз байрами кунлари бошланган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ