Жамият
Айни вақтда Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Давлатимиз раҳбари нега айнан шу туманга келганини изоҳлар экан, жойлардаги ва республика даражасидаги раҳбарлар Сайхунободдаги аҳволни яхшилашга эътибор қаратмагани, пастга тушиб ишламагани, фақат йиғилиш ўтказиш билан чекланганини танқид қилди.
Маълум бўлишича, туманда 2 минг 400 нафар ишсиз бор. Камбағаллик даражаси эса 14 фоизни ташкил қилади. Маҳаллий бюджет тушуми 27 млрд сўм бўлсада, харажати 67 млрд сўм.
«Бир сўз билан айтганда, Сайхунободда тадбиркорлик ўсмаяпти, Янги Ўзбекистон нафаси сезилмаяпти», – деган Президент йиғилиш давомида.
Шавкат Мирзиёев шу сабабли вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, Сайхунобод тумани ҳокими ва унинг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, ўрнига замонавий раҳбарлар қўйилганини таъкидлаб ўтди.
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Илм-фан
Маданият
77370
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ