Кейинги йилдан ёшга доир пенсиялар «автоматик» тарзда тайинланади

Сақлаш
16:37 / 14.03.2024 1378 0

Пенсия жамғармасининг маълум қилишича, 2025 йилнинг 1 мартидан пенсия ёшига етган фуқароларга пенсиялар «автоматик» тарзда, яъни ҳеч қандай ҳужжат талаб этмаган ҳолда ва фуқаронинг мурожаатисиз тайинланади.

 

Бунда шахсга оид барча маълумотлар вазирлик ва идораларнинг электрон базаларидан олинади.

 

Ушбу қулайликларнинг йўлга қўйилиши натижасида фуқаролардан пенсия тайинлаш учун қўшимча ҳужжатлар йиғиш учун Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмасига мурожаат қилиш талаб этилмайди.

 

Бундан ташқари, пенсия ёшига етган фуқаронинг телефон рақамига «пенсия тайинланганлиги ва унинг миқдори» тўғрисида маълумот юборилади.

 

Шунингдек, пенсияга чиқмасдан иш фаолиятини давом эттириш истагида бўлган ёки пенсия миқдоридан норози бўлган фуқароларга «автоматик» тайинланган пенсияни тўхтатиш ҳуқуқи ҳам берилади. Бунда фуқарога «автоматик» пенсия тайинланганлиги ёки пенсия тайинланиши рад этилганлиги ҳақида СМС хабар юборилади.

 

Фуқаро пенсия тайинланганидан, пенсия миқдоридан ёки пенсия тайинланиши рад этилганидан норози бўлган тақдирда Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тегишли тартибда ариза билан мурожаат қилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//