Жамият
Маданият вазирлиги жамиятдаги «маданиятли инсонлар»ни аниқлаб, уларга маданий ҳордиқ чиқаришлари учун бепул чипталар совға қилишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Gazeta.uz.
Хабарда ёзилишича, 11 март куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида вазирлик бошқарма бошлиғи Жасурбек Шермуҳаммедов газ ва электр энергиясидан қарзи бўлмаган, фаол ва «маданиятли фуқаролар» учун кешбек йиғиб берилишини айтган.
«Газ ва электрдан қарзи йўқ, яхши яшаётган, маданиятли, жамиятга зарар етказмаётган аҳолига кешбек йиғиб бермоқчимиз. У жамият ҳаётида намунали ҳисобланади. Ҳозирда ушбу режамиз устида иш олиб бориляпти. Электрон ҳукумат доирасида кимнинг нимадан қанча қарзи борлиги тўғрисида тўлиқ ахборотни олиш имконига эга бўламиз», — деган Жасурбек Шермуҳаммедов.
Расмийнинг қўшимча қилишича, вазирлик ташаббуси билан илгари сурилаётган лойиҳа ҳали тўлиқ ишлаб чиқилмаган. У интеграция жараёнларига бироз вақт керак бўлишини айтган
«Нафақат газ ва электр энергиясидан қарзи йўқ фуқаролар, балки судланмаган, жамият ҳаётида маъмурий жавобгарликка тортилмаган, йўл қоидабузарлиги бўйича жаримаси йўқ одамларга ҳам платформа орқали балл йиғиб борилади ва унга қараб рейтинг тузилади. Шундан сўнг йиғган баллидан келиб чиқиб, „намунали истеъмолчи», „маданиятли инсон» сифатида баҳо берилади. Уларга кешбек эмас, давлат томонидан ўтказиладиган бепул тадбирлар: спектакллар, концертлар ва бошқаларга бориб, маданий ҳордиқ чиқариши учун электрон чипталар совға қилинади», — деган Шермуҳаммедов Gazeta.uz билан бўлган суҳбат давомида.
Бошқарма бошлиғи лойиҳага яна қўшимчалар киритилиб, мукаммаллаштирилишини ҳам таъкидлаган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ