Жамият
Сурхондарё вилоятининг Ангор тумани ҳокими «Аёллар дафтари» маблағлари ҳисобидан Captiva 5 машинасини сотиб олгани айтилмоқда. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳолат ўрганилаётганини маълум қилди, деб хабар беради Gazeta.uz.
Маълум бўлишича, ҳокимлик балансида бўлган 2018 йилда ишлаб чиқарилган Captiva (рақами 75 026 DAV) автомобили 2022 йилнинг ноябрь ойида ЙТҲга учраган ва шу сабабдан яроқсиз ҳолга келгани маълум қилинган. Автомобиль 2023 йилнинг март ойида аукционда 120 миллион сўмга сотилган.
2024 йилнинг февраль ойида эса ҳоким янги автомобиль сотиб олиш учун 349 млн сўм ажратиш тўғрисидаги қарор имзолаган. Мазкур қарор асосида туман ҳокимлиги томонидан 349,9 млн сўмга Captiva 5 автомашинаси харид қилинган.
Ажабланарлиси, мазкур давлат хариди манбаи сифатида «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўрсатилган.
Маълумотга кўра, туман ҳокимлигининг Мажбурий ижро бюроси органларидаги умумий қарздорлиги 1,4 млрд сўмни ташкил этади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ