“Савицкийнинг кундаликлари” мультимедиа кўргазмаси очилди

Сақлаш
22:10 / 12.03.2024 1058 0

Пойтахтимизда Игор Савицкий номидаги давлат санъат музейи коллекциясидаги асарларнинг мультимедиа кўргазмаси очилди.

 

Кўргазма санъатнинг бир қанча даврлари ва ҳаракатларини ўзида жамлаган бўлиб, усталар Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон ҳаётининг ранг-баранглиги ва ўзига хослигини акс эттирган.

 

Маълум бўлишича, кўргазма Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантириш жамғармасининг рақамлаштирилган лойиҳаси бўлиб, унда кўплаб картиналарни “жонланган” ҳолда кўриш мумкин.

 

Хабарга кўра, лойиҳа устида ишлаш учун жамғарма жамоасига санъатшунос, Игор Виталиевичнинг шогирди ва вориси Мариника Бабаназарова жалб қилинган. У Савицкий вафотидан кейин музейни 31 йил давомида бошқарган.

 

Кўргазма сценарийси ва овоз муаллифи санъатшунос, Гарвард университети докторанти Азиза Изамова ҳисобланади.

 

Кўргазмада Александр Николаев (Усто Мўмин), Виктор Уфимсев, Александр Волков, Николай Карахан, Надежда Кашина, Михаил Курзин, Элена Коровай, Урал Тансиқбоев ва бошқаларнинг рақамлаштирилган асарларини кўриш мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//