UzAuto Motors «пультопар» автомобилларнинг нархини оширмоқчи

Сақлаш
20:50 / 12.03.2024 989 0

UzAuto Motors Damas, Labo ва Chevrolet Cobalt автомобилларнинг нархини кўтармоқчи. Бу ҳақида компаниянинг ўзи расман эълон қилди.

 

Шунингдек, компания мазкур автомобилларнинг ишлаб чиқариш ҳажмини қўшимча равишда ошириш масаласини ҳам ишлаб чиққан.

 

Маълум бўлишича, олдинги шартнома пайтида кечиктирилган тўлов 2024 йилда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг бир қисмини чиқаришга олиб келган. Бу эса компанияга қўшимча автомобилларни таклиф қилиш имконини бермоқда.

 

«Damas, Labo ва Chevrolet Cobalt автомобиллари учун шартномалар очилиш санаси кейинроқ эълон қилинади», – дейилади хабарда.

 

Нархнинг ошишини ҳам компания қуйидагича изоҳлайди:

«Контрактация учун очиладиган қўшимча ҳажм 2024 йилнинг иккинчи ярмида ишлаб чиқарилиши ҳисобга олган ҳолда, Damas, Labo ва Chevrolet Cobalt автомобилларининг нархи 3,5-6,7 фоизгача бўлган оралиқда қайта кўриб чиқилади».

 

 

Шу билан бирга, UzAuto Motors ривожланган мамлакатларда қабул қилинган халқаро стандартларга мувофиқ автомобиллар сотув тизимини босқичма-босқич жорий этишни режалаштирмоқда. Бунда компания дилерлик тармоғини йўлга қўймоқчи.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//