Айрим талабалар контракт пулини 10 апрелгача тўлаши мумкин

Сақлаш
15:01 / 12.03.2024 971 0

Айрим талаба-ўқувчилар учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 10 апрелга қадар узайтирилди, деб хабар берди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги.

 

Хабарга кўра, давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2023/2024 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларининг айрим талаба-ўқувчиларига базавий/табақалаштирилган тўлов-контрактнинг бир йиллик ўқитиш қийматидан камида 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати жорий йилнинг 10 апрелига қадар этиб белгиланди.

 

Маълум бўлишича, бу ҳамма талаба-ўқувчилар учун амал қилмайди.

 

Ушбу узайтириш қуйидагиларга тааллуқли:

✅олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган (ОТМ раҳбарининг фармойиши асосида ўқишга қатнашишга рухсат этилган, фанларни ўзлаштирган лекин, шартнома тузиб, тўловларни белгиланган муддатлардан кечикиб амалга оширган ва бугунги кунгача талабаликка қабул қилиш бўйича буйруқ расмийлаштирилмаган) абитуриентлар;

✅хорижий ва нодавлат олий таълим муассасалардан ўқишини кўчираётган, кўчириб тиклаётган ва қайта тиклаётган талабалар;

✅профессионал таълим муассасалари (коллеж, техникум)га тўлов-контракт асосида ўқувчиликка тавсия этилган абитуриентлар.

 

Шу қаторда, вазирлик иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати амалдаги тартибга асосан ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкинлигини эслатиб ўтган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//