Жамият
Миллий гвардиянинг дастлабки ўрганишларида жорий йил 6-8 февраль кунлари дарсларга сабабсиз 188 000 ўқувчи келмаганлиги аниқланди. Бу ҳақида Миллий гвардия ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров маълум қилди.
Расмийнинг сўзларига кўра, вилоятлар бўйлаб олиб борилаётган манзилли ишлар доирасида туман ва маҳаллалар кесимида ҳар бир мактаб ўрганилмоқда ва унда дарсга келмаган 146 277 ўқувчидан 96 708 нафари (1,5%) касал ва жавоб сўраганлар, 49 569 нафари (0,8%) дарсга сабабсиз келмаганларни ташкил қилади.
«Касаллик баҳонаси билан дарсга қатнашмаслик ҳолатлари ҳам ўрганилмоқда. Биргина Қашқадарё вилояти мисолида олсак, ўтган ҳафтада касал деб белгиланган ўқувчиларнинг уйларига бориб ўрганилганда, 50 та ҳолатда касал эмаслиги, аксинча, сабабсиз дарсга келмаганлиги аниқланган», – дейди Жуманазаров АОКАда ўтказилган брифингда.
Маълум бўлишича, болалари сабабсиз дарсга келмагани, таълим-тарбия борасидаги мажбуриятларни бажармагани учун 124 минг нафар ота-оналар расмий огоҳлантирилган. 4 мингга яқинига эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан маъмурий чора кўрилган.
Расмий, шунингдек, амалга оширилаётган ишлар республикадаги мактабларда ижобий натижа бераётганини таъкидлайди.
«Кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида республикадаги мактабларда давомат ижобий томонга ўзгариб, дарсга келмаётган ўқувчилар кунига ўртача 30 мингтага камайиб бормоқда», – дейди Миллий гвардия ахборот хизмати раҳбари брифинг давомида.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ