Бир қанча оздирувчи маҳсулотларни истеъмол қилиш тақиқланди

Сақлаш
21:47 / 11.03.2024 1152 0

ССВ ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси барча юртдошларимиз ва дорихона ходимларини огоҳликка чақириб, интернет тармоқлари орқали онлайн сотилаётган, озиш учун мўлжалланган қуйидаги маҳсулотларни реализация қилиш ва сақлаш тақиқланиши ҳақида маълум қилди. Булар:

▪️ «Reborn Ultimate»

▪️ «Lipotrim Ultra»

▪️ «Сексуалная фигура»

▪️ «Al-Sheikh»

▪️ «Fatzorb»

▪️ «Fatzorb Ultra»

▪️ «Fatzorb Plus»

▪️ «Spirulina»

▪️ «Arabic»

▪️ «Редуксин Лайт»

▪️ «Код S»

▪️ «Shafran diet»

▪️ «Голд Пума»

▪️ «Блокатор жира»

▪️ «Hot pepper»

▪️ «Fermentaiz»

▪️ «Липоксин для похудения»

▪️ «Куаймый Эхтра»

▪️ Slim ultra (Samyun Wan)

 

Маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний йўллар билан кириб келган ва Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ашёвий далил сифатида олинган ушбу маҳсулотлар Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази лабораторияларида текширилганда уларнинг таркибида сибутрамин моддаси мавжудлиги аниқланган.

 

Маълумот учун, мазкур модда мамлакатимизда кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган.

 

Гарчи сибутрамин Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида»ги 818-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатга киритилган бўлсада, аммо ушбу модда мавжуд бўлган юқоридаги 19 турдаги маҳсулот дори воситаси сифатида Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаган.

 

«Эслатиб ўтамиз, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик учун қонунчилигимизда жиноий жавобгарлик белгиланган», – дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//