Дин ишлари бўйича қўмита ҳушёрликка чақиради

Сақлаш
21:17 / 11.03.2024 968 0

Бунда Рамазон ойи муносабати билан диний контентларни сақлаш ва тарқатиш жараёнининг кучайишида юз бериши мумкин бўлган ҳолатлар назарда тутилади.

 

Хабарда мазкур муборак ойда диний амалларни бажариш, ижтимоий тармоқлар орқали бир-бирларига Рамазон ойи табриги, мазкур ойда қилинадиган амаллар, рўзага оид турли фатволар ҳамда бошқа шу каби диний мазмундаги материалларни тарқатиш, шунингдек, интернет тармоғига юклаш ҳолатлари табиий равишда ортиши таъкидланган.

 

Ушбу жараёнда фуқароларнинг бундай иштиёқидан турли экстремистик, террористик ташкилотлар ҳамда ақидапараст шахслар ғаразли мақсадлар йўлида фойдаланиб, аҳоли орасида ўзларига тегишли бўлган контентларни кенг тарқатишга ҳаракат қилиши мумкин.

 

Шуни инобатга олган ҳолда, қўмита аҳолини ҳушёрликка чақиради.

 

«Мазкур ҳолатларни инобатга олган ҳолда Дин ишлари бўйича қўмита фуқароларимиздан диншунослик экспертизасидан ижобий хулоса олинмаган ҳамда шубҳали диний мазмундаги аудио, видео ва бошқа турдаги медиа маҳсулотларни Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ саҳифаларидан юклаб олмаслик ва тарқатмасликни сўрайди!» – дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//